Хитой университетининг 500 га яқин талабаси карантинга олинган
Талабалар ётоқхонасида бир нечта коронавирус ҳолатлари аниқланганидан сўнг, Хитой Алоқа университетининг 488 нафар талабаси, 19 нафар ўқитувчиси ва 5 нафар ассистенти карантин марказига жўнатилди.
Вирусга ижобий натижа берган одам билан алоқада бўлган ҳар бир кишини карантинга олиш Хитойнинг «CОVIDга қарши кураш» сиёсатининг бир қисмидир.
Карантин марказлари сифатида дала касалхоналари, шунингдек, қайта жиҳозланган стадионлар ва кўргазма марказлари ташкил этилди. Стадионлар ва кўргазма марказлари одамларнинг кўплиги, тозалиги ёмонлиги, бузилган овқатлар учун танқид қилинади.
Ўтган ҳафта ҳолатига кўра, якшанба куни мамлакатда атиги 1,248 янги инфекция ҳолати қайд этилганига қарамай, Хитойда 65 миллионга яқин одам карантин остида бўлган. Уларнинг аксариятида аломатлар йўқ эди.
Фото: sfgate.com