Хитой ташқи ишлар вазири Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этади

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 60-Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин маълум қилди.

Ван И
Фото: ХХР Ташқи ишлар вазирлиги

Баёнотда айтилишича, Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван И 16 дан 21 февралгача хорижга сафари доирасида 60-Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этади. Конференция давомида Хитой ташқи ишлар вазирлиги раҳбари “Хитой махсус сессияси”да маъруза қилади ва халқаро кун тартибидаги асосий масалалар бўйича Пекин позициясини тақдим этади.

Ван И Испания ва Францияга ҳам ташриф буюради. Хитой ташқи ишлар вазири Францияда икки томонлама стратегик мулоқот йиғилиши ўтказади.

Мюнхен хавфсизлик конференцияси халқаро хавфсизлик соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун дунёдаги етакчи форумдир. Ушбу конференция 1963 йилдан бери ҳар йили Мюнхенда (Германия) ўтказиб келинади.

Сўнгги хабарлар