Хитой ташқи ишлар вазири “Исроил ҳаддидан ошди” дея танқид қилди
Хитой ташқи ишлар вазири Туркия, Саудия Арабистони ва Эрондаги ҳамкасблари билан телефон орқали гаплашиб, “Исроил ҳаддидан ошди” дея танқид қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Хитой ТИВ расмий сайти хабарига кўра, Хитой ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ван И 15 октябрь куни Саудия Арабистони, Эрон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали мулоқот қилган.
Суҳбат чоғида Ван И Исроилнинг Ғазо секторига қарши ҳозирги ҳарбий амалиётлари ўзини-ўзи ҳимоя қилиш чегарасидан ошиб кетганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай давлат ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишда бегуноҳ фуқаролар ҳисобига эмас, балки халқаро гуманитар ҳуқуқни ҳурмат қилиши керак.
Хитой вазири, шунингдек, Фаластин халқига нисбатан адолатсизлик ярим асрдан бери давом этиб келаётганини, шу боис Хитой Саудия Арабистони ва бошқа давлатлар билан биргаликда Фаластин миллий ҳуқуқларини тиклаш бўйича адолатли ишини, Хитой эса Ислом давлатларининг Фаластин масаласида “Ягона овози”ни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ХАМАС 7 октябрь куни ҳужум бошлаганидан бери Хитой ташқи ишлар вазири Исроилнинг қарши ҳужумини биринчи марта танқид қилмоқда. Аммо ҳозирча у ҳужумни бошлаган ХАМАСни очиқчасига қораламади. Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ХАМАСнинг Исроилга қарши олдинги ҳужумларида 4 нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлган, 6 нафари яраланган ва 2 нафари бедарак йўқолган.
Хитой матбуотига кўра, Хитой ҳукуматининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Чжай Цзюнь тинчликни тарғиб қилишни мувофиқлаштириш учун шу ҳафта Яқин Шарқ мамлакатларига ташриф буюришни режалаштирган.