Хитой шимолидаги кондан олтин қидирган олти киши ҳалок бўлди

Шаньси провинциясининг Цзянсянь округи маъмурияти душанба куни олтита олтин қидирувчи бедарак йўқолганини маълум қилди.
Қидирув-қутқарув операцияси давомида Цзянсяньдаги Цэюй тоғи яқинидаги ғордаги 2700 метр чуқурликдан олти кишининг жасади топилди.
Қурбонларнинг барчаси Шаньси билан чегарадош Хэнань провинцияси (Марказий Хитой) аҳолисидир. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил июн ойида Хэнан провинциясидаги Саньмэнься яқинидаги олтин конида тўрт киши ҳалок бўлган эди.
Хитой оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, сўнгги йилларда Хитойда қимматбаҳо металлар нархи ошгани сабабли маҳаллий аҳолини ташландиқ конлардан олтин қазиб олишга жалб қилинган.
Хэнань провинциясининг Саньмэнься яқинидаги Даху поселкасидаги кондан икки ҳафта давомида олтин қазиб олиш бир миллион юань (тахминан 187 минг доллар) ноқонуний даромад келтириши мумкин.
Муаллиф: Руслан Сулейменов