10:39, 25 Июль 2022 | GMT +5
Хитой шимоли-ғарбида тоғ тошлари қулаши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди
LANCHOU. SINXUA-Kazinform – Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинциясида тоғ тошлари қулаши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, воқеа маҳаллий вақт билан соат 11:15 атрофида Байин шаҳрининг Цзинтай туманида содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида 17 киши вайроналар остида қолиб кетган, улардан 9 нафари ҳалок бўлган, 7 нафари жароҳатланган, 1 нафари бедарак йўқолган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Ганьсу провинцияси Тибет платоси, Мўғулистон ва Сичуан провинцияси ўртасида жойлашган.
Провинция орқали Хуанхэ дарё оқиб ўтади. Ганьсу - Хитойнинг зилзила эҳтимоли энг юқори бўлган минтақаларидан биридир.
1920 йил 16 декабрда бу ерда зилзила содир бўлди, натижада 200 мингга яқин одам ҳалок бўлди. 2010 йилда Ганьсу шаҳрида кўчки содир бўлган ва қурбонлар бўлган.
Фото: russia24.pro