11:06, 23 Январь 2022 | GMT +5
Хитой шимоли-ғарбида 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди
BEIJING. Кazinform - Хитой шимоли-ғарбидаги Цинхай провинциясидаги Делинха шаҳрида якшанба куни 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Kazinform мухбири Хитой сейсмология марказига таяниб.
Зилзила Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Цинхай провинциясидаги Делинха шаҳри яқинидаги Хайси-Мўғулистон-Тибет автоном вилоятида қайд этилди.
Зилзила эпитцентри 8 км чуқурликда жойлашган. Делинхада 90 000 га яқин аҳоли истиқомат қилади.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Цинхай провинцияси сейсмик хавфли ҳудуд бўлиб, Цинхай-Тибет тоғларининг шимоли-шарқий қисмида, денгиз сатҳидан баландда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни тушдан кейин Пекинда 2,0 магнитудали зилзила содир бўлган эди.
Ер силкинишлари пойтахт шимоли-ғарбидаги Чанпин туманида қайд этилган. Зилзила эпитцентри 15 км чуқурликда жойлашган.
Хитой пойтахтининг ушбу ҳудудида 2,26 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилади.
Муаллиф: Руслан Сулейменов