Хитой «Шэньчжоу-14» космик миссиясининг вазифаларини ошкор қилди

None
None
PEKIN. Kazinform – Хитойнинг яқинда учириладиган уч тайконавтдан (Хитойда космонавтлар шундай дейилади) иборат «Шэньчжоу-14» биринчи орбитал станцияси «Тяньгун» (Самовий сарой) қурилишини якунлайди, дея хабар беради Kazinform мухбири Хитой космик агентлига (CMSA) таяниб.

CMSA маълумотларига кўра, «Шэньчжоу-14» бошқариладиган космик миссияси «Тяньхэ» асосий модули ва «Вэньтянь» ва «Мэнтянь» лаборатория модулларидан иборат «Тяньгун» орбитал станциясини қурилишини якунлайди. Ушбу миссия экипажи орбитада олти ой қолиши кутилмоқда.

CMSA директори ўринбосари Линь Сицянанинг сўзларига кўра, орбитал станция миллий космик лабораторияга айлантирилади.

«Шэньчжоу-14» бошқариладиган космик кемаси шу якшанба куни Пекин вақти билан соат 10:44 да Хитой шимоли-ғарбидаги «Цзюцюань» космик марказидан учирилади.

Асосий модул деярли бир йил давомида орбитада бўлди, шу вақт ичида иккита бошқариладиган ва иккита юк ташувчи космик кеманинг учрашуви ва туташуви, экипажнинг кўп ойлик станцияда қолиши каби миссиялар бажарилди.

«Тяньгун» космик станцияси 340-450 км баландликда 10 йилдан ортиқ фаолият олиб боради. Станция Т-шаклида асосий модул ва ён томонларида иккита лаборатория модулига эга бўлади. Станциянинг умумий массаси 66 тоннани ташкил қилади. Космик станция оддий вақтларда учта астронавтни ва экипаж алмашинуви пайтида олтитагача космонавтни сиғдира олади. Орбитал станциянинг асосий модулининг узунлиги 16,6 м, максимал диаметри 4,2 м, массаси эса 22,5 тоннани ташкил қилади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар
telegram