20:17, 20 Май 2024 | GMT +5
Хитой шарқидаги мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлди
BEIJING. Kazinform – Душанба куни Хитой шарқидаги Цзянси провинцияси Гуйси шаҳридаги бошланғич мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 10 киши яраланди.

Ҳодиса натижасида жабрланган ўн кишидан олти нафари ҳужумдан қочиб қутулишга уринганида енгил жароҳатлар олди, деб хабар беради Xinhua шаҳар жамоат хавфсизлиги бошқармаси баёнотига таяниб.
Гумонланувчи 45 ёшли Пан исмли аёл, у қўлга олинган.
Ҳодиса юзасидан қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.