14:15, 08 Январь 2023 | GMT +5
Хитой шарқида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди
BEIJING. ТАSS-Кazinform - Хитой шарқидаги Цзянси провинциясида содир бўлган ЙТҲда камида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда якшанба куни Хитой марказий телевидениеси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
«Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 17 киши ҳалок бўлди, 22 киши тан жароҳати олди, жабрланганлар тиббиёт муассасаларига юборилди. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда», — дейилади хабарда.
Бахтсиз ҳодиса тафсилотлари келтирилмаган.