Хитой шарқида «Муйфа» тўфони туфайли 1,3 млндан ортиқ одам эвакуация қилинди

None
PEKIN. Kazinform - Чоршанба оқшомида юз берган «Муйфа» тўфони туфайли Шарқий Хитойнинг Чжэцзян провинцияси қирғоқбўйи ҳудудларида 1,3 миллиондан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда штаби маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

14 сентябр, чоршанба куни Чжэцзян провинциясининг 1,3 миллиондан ортиқ аҳолиси ушбу шарқий провинциянинг қирғоқбўйи ҳудудларини босиб олган «Муйфа» тўфони туфайли эвакуация қилинди. Бундан ташқари, портга жами 11,8 мингдан ортиқ балиқ овлаш кемалари қайтди.

Чжэцзян провинцияси маъмурияти чоршанба куни тўфон ва сув тошқинларига энг юқори даражадаги жавоб чораларини эълон қилди. Тўфоннинг марказий қисмидаги шамол тезлиги Чжэцзяннинг қирғоқбўйи ҳудудларига 150 км/соатгача етди. Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Чоршанба куни кечқурун «Муйфа» тўфони Хитой пойтахти Шанхайга етиб келди. Расмийлар барча рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни тўхтатишга қарор қилди. Шанхай метросининг бир қатор шохобчалари иши тўхтатилди.

Об-ҳаво прогнозларига кўра, пайшанба куни тўфон мамлакат шимолига, Шаньдун ва Цзянсу провинциялари орқали ўтиб, аста-секин кучини йўқотади. Жума куни штормгача кучсизланиб, Бохай кўрфазига яқинлашади.


Муаллиф: Руслан Сулейменов

Foto: GlobalLookPress

Сўнгги хабарлар
telegram