Хитой расмий равишда сайёҳлар учун халқаро соғлиқ паспортини ишга туширмоқда

PEKIN. Kazinform –Хитойда WeChat мессенжери расмий равишда туризм бўйича халқаро соғлиқни сақлаш сертификатининг хитойча версиясини ишга туширди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Туризм бўйича халқаро соғлиқни сақлаш сертификатининг хитойча версияси «кенг қамровли» ҳужжат бўлиб, унда нуклеин кислота ва IgG антитаналари тест натижалари ва COVID-19га қарши вакцинация ҳолати берилган.

Сертификатнинг ҳақиқийлигини текшириш ва сайёҳ маълумотлари билан танишиш учун ҳар қандай хорижий давлатларнинг тегишли бўлимлари келажакда QR-кодини ўқиб кириш ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин.

Соғлик тўғрисидаги сертификатни смартфонда электрон шаклда ва босиб чиқариш мумкин.

«Эпидемиологик вазият нормаллашган даврда ва пандемиядан кейинги даврда халқаро кадрлар алмашинувида саломатлик омилининг аҳамияти янада сезиларли бўлади. Қисқа муддатда тобора кўпроқ давлатлар соғлиқни сақлаш сертификатларини ўзаро тан олиш тўғрисида келишувларга эришганлиги сабабли, Туризм бўйича Халқаро Соғлиқни сақлаш сертификатининг хитойча версияси турли мамлакатлар аҳолиси ўртасида соғлом, хавфсиз ва тартибли алоқаларни ривожлантиришга ёрдам беради», - дейилади Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хизмати Консуллик департаменти WeChatда жойлаштирилган хабарида.


Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар