Хитой Покистон учун алоқа сунъий йўлдошини учирди
ASTANA. Kazinform - Хитой Покистон учун мўлжалланган алоқа сунъий йўлдошини учирди, дея хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.

Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.
- Хитой Long March-3B ракетаси ёрдамида Покистон учун кўп мақсадли алоқа сунъий йўлдошини муваффақиятли учирди, — дейилади хабарда.
Учириш Пекин вақти билан 20:12 да (Москва вақти билан 15:12) жануби-ғарбий Сичуань провинциясидаги Сичан космодромидан амалга оширилди.
Хабарда таъкидланишича, сунъий йўлдош режалаштирилган орбитага чиққан. Учириш Long March ракеталарининг 524-парвози ҳисобланади.
Покистоннинг кўп мақсадли алоқа сунъий йўлдоши Хитой космик фанлар ва технологиялар академияси томонидан ишлаб чиқилган. У Dongfanghong-4 илғор сунъий йўлдош алоқа платформасидан фойдаланади. Сунъий йўлдош Покистон ва унинг атрофидаги ҳудудларни қамраб олиши керак бўлган экватор устидаги геосинхрон орбитада 15 йил давомида ишлашга мўлжалланган. Сунъий йўлдош минтақадаги фойдаланувчиларга телевидение, радиоэшиттириш, кенгайтирилган минтақавий уланиш, юқори сиғимли кенг полосали уланиш ва яхшиланган навигация каби турли хизматларни тақдим этади.
ТАSS ҳамкор агентлиги томонидан Кazinform учун махсус тақдим этилган.