Хитой Норвегия учун визасиз режим жорий қилади
ASTANA. Kazinform - Хитой ҳукумати Норвегия учун визасиз режим жорий қилади. Бу ҳақда Норвегия ҳукумати сайтида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Хабар қилинишича, Пекиндаги Хитой-Норвегия музокаралари чоғида, Хитой раҳбари Си Цзиньпин норвегияликларга 15 кунгача Хитойга кириш учун энди виза олиш шарт эмаслигини маълум қилган.
«Бу Норвегия корхоналари, талабалари ва бошқалар учун Хитойга саёҳатни сезиларли даражада соддалаштиради. Бу, шунингдек, келгуси ҳамкорлик учун асос яратади”, - деб Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре сўзларидан иқтибос келтиради ҳукумат сайти.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойидан бошлаб Хитой Швейцария, Ирландия, Венгрия, Австрия, Бельгия ва Люксембург учун визасиз режимни синовдан ўтказган эди. Аввалроқ Хитой ҳукумати 2023 йил декабрь ойидан бошлаб Европа Иттифоқига аъзо беш давлат: Испания, Италия, Нидерландия, Франция ва Германия фуқаролари учун бир томонлама визасиз режим жорий қилган эди.
Аввалроқ Хитой чет элликларга машҳур сайёҳлик провинциясига визасиз киришига рухсат бергани ҳақида хабар қилинганди.
Шунингдек, Хитойда биринчи электрон виза Шанхайда берилган.