Хитой мегаполисидаги CОVID-19 нинг катта манбасини Олимпия ўйинлари бошланишидан олдин бартараф этиш режалаштирилмоқда

BEIJING.Кazinform - Душанба куни Сиань шаҳрида (Шэньси провинцияси, Шимолий-Ғарбий Хитой) аҳолини коронавирусга оммавий равишда текширишнинг навбатдаги босқичи бошланади. Бу ҳақда эпидемиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича муниципал штабнинг баёнотида айтилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Сиань шаҳрида эпидемиянинг олдини олиш бўйича вазият жиддий ва оғирлигича қолмоқда. 27 декабр куни коронавирус тестининг янги босқичи бошланади ва шаҳарда эпидемияга қарши чоралар кучайтирилади», — дейилади хабарда.

Маҳаллий ҳокимиятлар Сиань шаҳрининг барча аҳолисидан уйда қолишларини талаб қилади, CОVID-19 тестларини топшириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.

21 декабр куни Сиань шаҳрида мамлакат бўйлаб коронавирус тестининг учта босқичи бўлиб ўтди.

«Сиань шаҳрида қаттиқ назорат чоралари кўрилса, январ ойининг ўрталарига қадар коронавируснинг тарқалишини тўхтатиб, эпидемияни январ ойининг охирида назорат қилиш мумкин», - дея иқтибос келтиради «Хуанцу Шибао» CОVID билан кураш марказий гуруҳи етакчи эксперти Чжан Болидан.

26 декабр ҳолатига кўра, Хитойнинг материк қисмида 200 та янги коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилган. Хитойнинг минтақалари орасида энг оғир эпидемик вазият шимоли-ғарбий Шэньси провинциясида кузатилмоқда, бу ерда сўнгги 24 соат ичида 152 та ҳолат аниқланган, шундан 150 таси Сиань шаҳрида содир бўлган.

9 декабрдан буён Сиань шаҳрида янги коронавирус билан касалланганлар сони 600 нафардан ошди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар