Хитой мажбурий захира коэффициентини пасайтиради

ASTANA. Kazinform - Хитой яқин кунларда мажбурий захира коэффициентини (RRR) 0,5 фоиз пунктга пасайтиради. Бу ҳақда сешанба куни бўлиб ўтган брифинг чоғида Хитой Халқ банки (Марказий банк) раҳбари Пань Гуншэн маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Китай снизит норму обязательных резервов
Фото: пресс-служба канцелярия Госсовета КНР

Унинг сўзларига кўра, ушбу чора молия бозорига қарийб 1 триллион юан (тахминан 141,78 миллиард доллар) узоқ муддатли ликвидликни чиқаради.

У, шунингдек, бозордаги ликвидлик ҳолатига қараб, йил давомида RRR янада 0,25-0,5 фоиз пунктга қисқариши мумкинлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, иқтисодиётни рағбатлантириш бўйича бир қатор янги чора-тадбирлар, жумладан, мавжуд уй-жойлар бўйича ипотека ставкаларини пасайтириш ва фонд бозорини қўллаб-қувватлаш учун янги воситаларни жорий этиш режалари эълон қилинди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар