Хитой маймун чечагининг олдини олиш ва унга қарши кураш режасини ишлаб чиқди

None
BEIJING. XINHUA-Кazinform - Хитой соғлиқни сақлаш идоралари маймун чечагининг олдини олиш ва назорат қилиш режасини эълон қилди. Бу ҳақда пайшанба куни ХХР Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш давлат бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Xinhua агентлигига таяниб.

Юқорида тилга олинган бошқарма ва Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси ҳамкорлигида эълон қилинган ҳужжат Хитойда маймун чечаги тарқалишига ўз вақтида ва самарали чора кўришни таъминлашга қаратилган.

Режа касаллик диагностикаси, эпидемияни назорат қилиш ва ҳисобот бериш ҳамда эпидемияга жавоб бериш каби жиҳатларга нисбатан маймун чечагининг олдини олиш ва назорат қилиш қоидаларини белгилайди.

Шунингдек, у эпидемияга жавобан соғлиқни сақлаш органлари ва бошқа тегишли идоралар ўртасида самарали ҳамкорлик ҳамда маълумот алмашишни талаб қилади.

2022 йил сентябр ойида Хитойда биринчи маймун чечаги инфекцияси аниқланган.

Жорий йилнинг июнь ойидан буён мамлакатнинг бир қанча вилоятларида кўплаб ҳолатлар қайд этилган, бу эса янги маҳаллий эпидемиялар ва инфекциянинг яширин юқиши хавфини оширади.


Сўнгги хабарлар
telegram