Хитой Мьянмага КВИга қарши вакцина ва тиббий буюмлар юборди

YANGON. Sinxua- Kazinform – Хитой томонидан Мьянмага хайрия сифатида COVID-19 инфекциясига қарши вакциналар ва тиббий буюмларнинг навбатдаги партияси Янгон халқаро аэропортида топширилди, дея хабар беради Kazinform Синьхуага таяниб.
None
None

Хитой элчиси Чэн Хай Хитой ҳукумати номидан Мьянма томонига вакциналар, шприцлар ва 2 та ПЗР тестини ўтказиш учун мобил станция тақдим этди. Унинг қайд этишича, пандемия бошланганидан буён икки давлат бир-бирига ёрдам бериб, коронавирусга қарши курашда фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Мьянма соғлиқни сақлаш вазири Тхет Кхайн Вин Хитойнинг Нейпьидога кўп миқдорда COVID-19 инфекциясига қарши вакцинасини, шунингдек, шприцлар, дори-дармонлар, мобил лабораториялар, тез ёрдам машиналари, мобил ПЗР тест станцияси ва бошқа моддий ёрдамни тақдим этгани учун миннатдорчилик билдирди.


Сўнгги хабарлар