Хитой қурғоқчиликка қарши курашиш ва ҳосилни таъминлаш учун 10 млард юан ажратади

PEKIN. SINHUA-Кazinform – Хитой Халқ Республикаси Молия вазирлиги жума куни қурғоқчиликка қарши курашни қўллаб-қувватлаш ва кузги ғалла ҳосилини таъминлаш учун марказий захира фондидан 10 миллиард юан (тахминан 1,46 миллиард доллар) ажратди. Бу ҳақда Кazinform Синьхуа агентлигига таяниб хабар беради.
None
None

Ушбу маблағларнинг 6,5 миллиард юанга яқини гидротехника иншоотларидан фойдаланган ҳолда қурғоқчиликка қарши курашга йўналтирилади. Шу билан бирга, саъй-ҳаракатлар аҳолини ичимлик суви, далаларни суғориш учун сув билан таъминлашга қаратилади.

Яна 3,5 миллиард юан кузги ғалла ҳосилини таъминлаш учун сарфланади.

Маблағлар биринчи навбатда қурғоқчиликдан жабр кўрган фермерларни қўллаб-қувватлаш учун ёқилғи, пестицидлар, уруғлик ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тиклаш учун зарур бўлган бошқа материалларни сотиб олишга ҳамда экинларнинг қурғоқчиликка бардош беришига ёрдам берадиган кимёвий маҳсулотларни субсидиялашга йўналтирилади.

Вазирлик маҳаллий ҳокимликларни маблағларни ўз вақтида ажратиш, жамғарма бошқарувини янада кучайтириш ҳамда қурғоқчиликка қарши курашиш ва ғалла етиштириш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштиришга чақирди.


Сўнгги хабарлар