Хитой Қозоғистоннинг аэрокосмик саноатига қайтарилмайдиган грантлар ажратади
ASTANА. Кazinform - Хитой томонидан ажратиладиган грантлар космик техника ва технологияларни ривожлантиришга йўналтирилади.

Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигининг Аэрокосмос қўмитаси раиси Баубек Оралмағамбетов маълум қилди.
“Хитой томони билан технология соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланди. Ушбу келишув доирасида бир қанча меморандумлар имзоланди. Унга кўра, Хитой томонидан 100 миллион юан миқдорида қайтарилмайдиган грантлар ажратилади. Ушбу грантлар космик техника ва технологияларни ривожлантиришга мўлжалланган. Демак, астрофизика ва ионосфера илмий институтларимиз инфратузилмаси янгиланади. Шу билан биз астрофизика ва бошқа соҳаларни яхшилашга умид қиламиз. Хитой коинот соҳасидаги буюк давлат ва биз қайтарилмайдиган грантлар маҳаллий космик саноат ривожига таъсир қилади, деб ҳисоблаймиз”, — деди Баубек Оралмағанбетов вазирликдаги брифингда.
Унга кўра, грантлар танлов орқали берилади.
Эслатиб ўтамиз, 2 июль куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Астанага келган эди.
Шунингдек, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Хитой таълим, илм-фан ва туризм соҳаларида қўшма лойиҳалар яратишини маълум қилди.