Хитой Қозоғистонга автомобиль экспортини оширишни режалаштирмоқда
Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини, шу жумладан Қозоғистон ҳисобидан рекорд даражада экспорт қилган. Улар Қозоғистон бозори учун моделлар сонини кенгайтиришни режалаштиряпти, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири chinadaily.com.cnга таяниб.
Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси (CААМ) 2024 йил июль ойида мамлакат ташқарисига 469 мингта автомобиль жўнатилганини таъкидлади, бу ўтган йилга нисбатан 19,6 фоизга кўпдир. 2024 йилнинг биринчи олти ойи давомида жами экспорт 3,26 миллион донага етди. Улардан 708 мингтаси электромобилдир.
Асосий олувчилар орасида Европа, Жануби-Шарқий Осиё ва “Бир макон, бир йўл” ташаббусида иштирок этувчи давлатлардир. Улар орасида Қозоғистон ҳам бор.
Great Wall Motor халқаро бўлими президенти Ши Цинке Қозоғистонда 8824 дона автомобиль сотилгани ҳақида маълум қилди. Унинг ишончи комилки, Қозоғистон бозорлари Хитой автомобиль брендлари учун кенг истиқболларни очади. Уларнинг компанияси бу ерда 28 та дилерлик марказларини очган ва ўз иштирокини янада кенгайтиришни режалаштирмоқда - Алмати ва Астана ҳисобидан.
Қозоғистонда Хитойнинг бошқа бир автомобиль ишлаб чиқарувчиси Geely автомобилларининг еттита модели тақдим этилган. 2022 йил охиридан бери у 16 та дилерлик марказлари ва кўргазма залларини очди. Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари – Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон бозорларини ривожлантириш давом эттириляпти. Эндиликда компания хорижга автомобиль экспорти ҳажмини 380 минг донага етказишга ҳаракат қиляпти.
Давлат кенгашининг Ривожланиш тадқиқот маркази эксперти Ван Цин Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг Хитойдан ташқарида корхоналар яратиш тенденциясини қайд этди. Улар маҳаллий ҳукуматларнинг сўровларисиз ҳам экспортни кўпайтириб, глобал миқёсда боришга ҳаракат қиляптилар. Бу, айниқса, жануби-шарқий минтақадаги бир қатор мамлакатларда яққол намоён бўлди.