Хитой Қозоғистондан маҳсулотлар импортини оширади

ASTANА. Кazinform - Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазирининг ўринбосари Лю Гочжун Қозоғистон таклифига биноан 2024 йил 15-17 май кунлари мамлакатга ташриф буюради.

Хитой Қозоғистондан маҳсулотлар импортини оширади
Фото: Midjourney

“Ташрифдан кўзланган асосий мақсад ҳукуматлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат. Ташриф доирасида ҚР Ҳукумати раҳбарияти ва Қозоғистоннинг бир қатор вилоятлари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган”, — деди Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров вазирликда ўтказилган ҳафталик матбуот анжуманида.

Музокаралар чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш мавзуси муҳокама қилинади.

“Хусусан, Қозоғистон маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, агросаноат комплекси соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда”, — деди расмий вакил.

Сўнгги хабарлар