Хитой Қозоғистон орқали Европага янги аралаш юк ташиш йўналишини ишга туширди

BEIJING. Кazinform - Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Сиань шаҳридан Германиянинг Мангейм шаҳрига юк поездлари учун янги йўналиш очилди. Узунлиги 11,3 минг км бўлган йўналиш Қозоғистон орқали ўтади, Каспий ва Қора денгизларни кесиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

42 та контейнер ортилган биринчи поезд апрел ойининг иккинчи ўн кунлигида Сиань шаҳридан жўнаб кетди. Янги маршрут аралаш темир йўл ва денгиз транспорти бўлиб, Германиянинг Мангейм шаҳрига етиб келгунга қадар Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари орқали ўтади.

Янги йўналиш Сиань шаҳри ва Европадаги логистика марказлари ўртасида қатновчи юк поездлари учун 16-йўналиш бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой-Европа йўналиши бўйича биринчи юк поезди Сиань шаҳридан 2013 йилда йўлга қўйилган эди. 2022 йилнинг биринчи чорагида Сиань Европага жами 790 та юк поезди жўнатди. Жорий йилнинг феврал ойида Циндао денгиз портидан (Шаньдун провинсияси, Шарқий Хитой) Қозоғистон орқали Германияга юк поездларининг янги йўналиши ишга туширилди, якуний манзил ҳам Мангейм шаҳри ҳисобланади.

Хитой логистика компанияларининг маълумотларига кўра, 2021 йилда Шаньдун провинциясида Хитой-Европа йўналиши бўйича 1800 дан ортиқ юк поездлари қатнаган.

Германия Федерал Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Германия ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 15,1 фоизга кўп, 278,5 миллиард долларни ташкил этди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар