Хитой Каспий орқали юк ташиш ҳажмини 14 баробарга оширди
ASTANА. Кazinform - Хитой тобора Каспий денгизининг транзит салоҳиятига таянмоқда. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Темир йўл ва сув транспорти қўмитаси раиси ўринбосари Қасим Тилепов маълум қилди.
“Транкаспий халқаро транспорт йўналишида юк ташиш ҳажми 63 фоизга ошиб, 2,5 миллион тоннага етди. Хитой транзитида 14 баробар ўсиш кузатилмоқда”, — деди қўмита раҳбари.
Расмий статистик маълумотларга кўра, 2024 йилнинг 7 ойида Хитой Каспий денгизи орқали 14,9 минг ЙФЭ (йигирма фут эквиваленти – таҳр.) бўлган. 2023 йилнинг 7 ойида бу кўрсаткич атиги 1 мингтани ташкил этган.
“Йилдан йилга бу йўналишдаги товарлар тури кенгаймоқда. Жорий йилда Ақтау ва Қуриқ портлари орқали 8 миллион тонна юк ташишни режалаштирганмиз. Улардан 4,2 миллион тонна юк Транскаспий йўналиши орқали жўнатилади”, — деди Қасим Тилепов.