Хитой хорижликларнинг мамлакатга киришини осонлаштиришни режалаштирмоқда

Хитойга қисқа муддатли ташриф, хусусан, ишбилармонлик ҳамкорлик, тадбиркорлик, қариндош-уруғларни кўриш, диққатга сазовор жойларни кўриш ёки шахсий ишлари билан шуғулланиш учун келган хорижликлар энди виза муддатини узайтириш, алмаштириш ва қайта рўйхатдан ўтиш учун ўз яшаш жойига яқин бўлган иммиграция маъмурий органига мурожаат қилишлари мумкин.
Бундан ташқари, порт визаси олиш учун Хитойга келаётган хорижликларнинг кириш шартлари енгиллаштирилади, пойтахт аэропортлари орқали транзит ўтиш тартиблари соддалаштирилади. Пекин аэропортларида 24 соатдан кам муддатга транзит ўтадиган чет элликлар чегара назорати тартиб-қоидаларидан озод қилинади ва визани талаб қилмайди.
Янги қоидалар, шунингдек, қариндошларини кўриш учун Хитойга қисқа муддатга боришни ҳам осонлаштиради. Шу мақсадда кирувчи чет элликлар таклиф қилувчи томон билан муносабатларини тасдиқлашлари ва тегишли аутентификация процедураларидан ўтишлари шарт эмас. Бунинг ўрнига, қабул қилувчи томон бу ҳақда баёнот бериши мумкин.
Мао Сюй, шунингдек, иммиграцияни бошқариш соҳасида ахборот технологиялари такомиллашгани туфайли ариза топшириш жараёни аввалгидан кўра осонроқ бўлишини айтди.