Хитой глобал хавфсизлик ташаббуси концепциясини тақдим этди
Глобал хавфсизлик ташаббуси (Global Security Initiative, GSI) концепциясида қайд этилганидек, бутун дунёда тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, глобал тараққиёт ва фаровонликка кўмаклашиш барча мамлакатларнинг умумий орзуси бўлиши керак.
Ҳужжатда айтилишича, GSI халқаро можароларнинг асл сабабларини бартараф этиш, глобал хавфсизликни бошқаришни такомиллаштириш, беқарор ва ўзгарувчан даврда янада барқарорлик ва аниқликни таъминлаш бўйича биргаликдаги халқаро саъй-ҳаракатларни рағбатлантириш ҳамда бутун дунёда мустаҳкам тинчлик ва тараққиётни рағбатлантиришга қаратилган.
Концепцияда глобал хавфсизликнинг олтита асосий тамойиллари қайд этилган ва глобал хавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликнинг 20 та устувор йўналиши белгиланган.
Ҳужжатда, шунингдек, ҳамкорлик платформалари ва механизмлари белгилаб берилган, уларнинг имкониятларидан «хавфсизлик муаммоларини ҳал этиш бўйича халқаро ҳамжамиятда консенсус яратиш», «минтақавий ва глобал тинчлик ва барқарорликка кўмаклашиш» учун фойдаланиш лозим.
Фото: REUTERS/ Carlos Barria
Муаллиф: Руслан Сулейменов