Хитой Ғазони "жамоавий жазолашни тўхтатишга" чақирди

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Исроил ҳукуматини “Ғазо аҳолисини жамоавий жазолашни тўхтатишга” чақирди, дея хабар беради Каzinform агентлиги BBC Newsга таяниб.

Хитой
Фото: bbc.com

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И якшанба кунги баёнотида Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари “ўзини ҳимоя қилишдан ташқари” эканлигини ва Исроил ҳукумати “ғазоликларни жамоавий жазолашни тўхтатиши” кераклигини айтди.

Бу ҳақда Ван И саудиялик ҳамкасби шаҳзода Файсал бин Фархон билан шанба куни телефон орқали суҳбатда айтди.

Ван Ининг фикри Пекиннинг можаро бошланганидан бери энг қаттиқ расмий баёноти бўлди.

Сўнгги хабарлар