«Хитой-Европа» онлайн темир йўл портали расман ишга туширилди

None
Ляньюньган шаҳрида (Хитойнинг Цзянсу провинцияси) бошланган темир йўл транспорти соҳасидаги Хитой-Европа ҳамкорлик форумида «Хитой-Европа» онлайн темир йўл портали расман ишга туширилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Хитой-Европа» онлайн темир йўл портали Хитой-Европа поездлари ҳақида маълумот алмашиш учун қулай платформа ва ахборот интеграциясини тақдим этади. Хитой миллий темир йўллари гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган веб-сайт хитойлик ва чет эллик мижозлар учун кенг қамровли бир марталик хизматни тақдим этади. Платформа Хитой-Европа тезкор юк ташиш хизматларининг расмий янгиликлари ва статистикасини нашр этади ва ташқи савдо корхоналари ва логистика платформалари учун халқаро савдо ҳамда таъминот занжири хизматларини амалга ошириш учун кўрсатмалар беради.

photo

photo

Шунингдек, онлайн портал мижозларга 24/7 диспетчерлик хизмати, темир йўл транспорти суғуртаси ва бошқа ихтисослаштирилган хизматларни таклиф этади. Хитой статистикасига кўра, Хитой-Европа темир йўл йўналиши Европанинг 25 давлатидаги 217 та шаҳарни қамраб олади. Ҳозиргача поездлар унда 77 минг марта ҳаракатланиб, ҳар икки йўналишда умумий қиймати 340 миллиард доллардан ортиқ бўлган 7,3 миллион тонна юк ташиган.Форумда Хитой ҳукумати «Хитой-Европа» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган контейнер поездлари туфайли Евроосиё қитъасида халқаро ташишнинг янги архитектураси яратилганини , савдо-иқтисодий ҳамкорлик учун муқобил платформа шаклланганини эълон қилди, бу эса ўз навбатида глобал ишлаб чиқариш барқарорлигига янги туртки берди. Хитой томони жаҳон иқтисодиётини ривожланитириш учун «Хитой-Европа» экспреси самарадорлигини ошириш учун «Ипак йўли» доирасида ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилган.Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Ляньюньган шаҳрида Қозоғистон терминали ишга туширилгандан буён ҳозирги кунга қадар 1,6 миллиондан ортиқ контейнер ташилган. Терминал Жануби-Шарқий Осиё ва Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан Қозоғистонга, ўз ҳудуди орқали Европа давлатларига, шунингдек, қарама-қарши йўналишда юкларни қайта ишлашни таъминлайди.

photo

photo


photo


photo


photo


Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар