Хитой элчихонаси: ХАМАС жангарилари Хитой фуқаросини ўғирлаб кетишди

ХАМАС жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган Supernova мусиқа фестивали томошабинлари орасида Хитой фуқароси ҳам бор, деб хабар беради Кazinform агентлиги BBC Newsга таяниб.

Хитой элчихонаси: ХАМАС жангарилари Хитой фуқаросини ўғирлаб кетишди
Фото: видеодан кадр

“Ноа Пекинда туғилган. У бизнинг қизимиз, опа-сингилимиз ва дўстимиз”, – дейилади Хитойнинг Исроилдаги элчихонаси ижтимоий тармоқларда.

Хабарга Наони мотоциклда бир гуруҳ қуролли шахслар олиб кетаётгани кўрсатилган видео ҳам қўшилган.

Дипломатик миссия хабарига кўра, ўғирланган аёл икки фуқароликка эга - Хитой Халқ Республикаси ва Исроил.

Аввалроқ Исроилнинг ихтиёрий қутқарув гуруҳларини бирлаштирган ZAKA жамоат ташкилоти мусиқа фестивали ўтказилган жойда 250 дан ортиқ ҳалок бўлганларнинг жасади топилгани ҳақида хабар берган эди.

Исроил жанубидаги чўлда бўлиб ўтадиган ва яҳудийларнинг Суккот байрамига тўғри келадиган Supernova фестивалига ҳужум шанба куни содир бўлди. Ижтимоий тармоқлар ва гувоҳларнинг лавҳаларига кўра, ХАМАС жангарилари кутилмаганда пайдо бўлиб, ташриф буюрувчиларни отиб, гаровга олишга киришган.

Сўнгги хабарлар