Хитой чегараларни очишга қарор қилганидан кейин нефт нархи ошади
Brent нефти фючерслари 53 цент ёки 0,7 фоизга ошиб, бир баррель Brent нефти нархи 79,10 долларни ташкил қилди, АҚШнинг West Texas Intermediate нефти нархи эса 46 цент ёки 0,6 фоизга ошиб, 74,23 долларни ташкил қилди.
Brent ҳам, WTI ҳам ўтган ҳафта 8 фоиздан ошиқроққа арзонлашганди, бу уларнинг 2016 йилдан бери йил бошида энг катта ҳафталик йўқотишлари.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, нефт нархи 2022 йилдан бошлаб инфляция билан ижобий боғлиқ бўлганлиги сабабли, рецессия қўрқуви туфайли хом нефт фючерслари ойда кескин пасайиб кетган.
Мутахассисларнинг башорат қилишича, Хитойда корхоналар фаолиятининг тикланиши қисқа муддатда «қора олтин» нархининг пасайишини юмшатиши мумкин.
Бундан ташқари, АҚШ фоиз ставкаларининг камроқ агрессив ўсишига умидлар молиявий бозорларни қўллаб-қувватлайди ва доллар курсининг пасайишига олиб келади. Кучсизроқ доллар бошқа валюталарга эга бўлган инвесторлар учун доллардаги товарларни янада қулайроқ қилади.
Муаллиф: Серикбол Қошмағамбетов
Фото: REUTERS/Chen Aizhu