Хитой бутун дунёдан иқтидорли одамларни жалб қилади

ASTANА. Кazinform - Хитой бош вазири сиёсатни оптималлаштириб, кадрлар алмашинувини соддалаштиришини айтди ва хорижий экспертларни Хитой тараққиётида чуқурроқ иштирок этишга чақирди.

Хитой
Фото: www.mfa.gov.cn

Бу ҳақда Хитой Бош вазири Ли Цян Пекинда бўлиб ўтган форумда иштирок этар экан, хорижлик экспертлар билан учрашиб, уларнинг Хитой тараққиёти ва ҳукумат фаолияти бўйича фикр ва таклифларини тинглаганида айтди.

Ли Цяннинг сўзларига кўра, хорижий мутахассислар Хитойнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига кўмаклашиш, Хитой ва хорижий давлатлар ўртасидаги алмашинув ва ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди.

“Хитойнинг ривожланиши очиқ ривожланишдир ва у бутун дунёдан келган истеъдодларни қучоқ очиб кутиб олади. Умид қиламизки, хорижлик мутахассислар Хитой тараққиётида янада чуқурроқ иштирок этадилар ва Хитой услубидаги модернизациянинг катта саҳнасида ўз истеъдодларини тўлиқ намоён этадилар”, — деди Ли Цян.

Ли Цян, шунингдек, Хитойда сиёсатни омтималлаштириб, интеллектуал мулк ҳуқуқлари ва бошқа ҳуқуқларни ҳимоя қилишни кучайтириш, бутун дунё бўйлаб истеъдодлар учун Хитойда ишлаш ва яшаш бўйича яхши шароит яратишини айтди.

Муаллиф: Мухтар Мурат

Сўнгги хабарлар