Хитой билан савдо-иқтисодий тадқиқотлар бўйича меморандум имзоланди

Меморандум Қозоғистон-Хитой савдо-иқтисодий ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ва ривожлантириш, жумладан, икки мамлакат илмий ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мувофиқлаштиришга қаратилган. Ҳужжатни Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин ва ХХР савдо вазири Ван Вэньтао имзолади.
Ҳужжат «Савдо-иқтисодий стратегиялар маркази» жамоат фонди (Қозоғистон) ва ХХР Савдо вазирлигининг Халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик академияси ўртасида зарур тадқиқотлар, биргаликда таҳлил ва бошқа турдаги кўриб чиқишлар ўтказиш, илғор тажриба ва ахборот алмашишни назарда тутади. Тадқиқот йўналишлари – ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, икки томонлама савдо, электрон тижорат, Қозоғистон ва Хитойнинг транзит ва логистика салоҳиятини ривожлантириш, махсус иқтисодий зоналар институтини такомиллаштириш, «яшил» ривожланиш, янги энергия ва икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бошқа муҳим масалалари.
Шунингдек, ўзаро англашув меморандуми савдо-иқтисодий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорликни рағбатлантириш ҳамда ўзаро савдо салоҳиятини ошириш, инновацион ривожланишни рағбатлантириш, янги технологияларни қўллаш ва бошқа тадбирларни амалга оширишга қаратилган бошқа қўшма тадбирларни ўтказиш имкониятини назарда тутади.