Хитой билан чегарадаги автомобиль назорат пунктлари 4 апрель куни ишламайди

Хитой билан чегарадаги автомобиль назорат пунктлари 2024 йил 4 апрелда ишламайди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

граница пункт пропуска
Фото: ҚР Молия вазирлиги

“2024 йилнинг 4 апрелида Хитойда «Цинмин» байрами нишонланиши муносабати билан Қозоғистон-Хитой чегарасидаги автомобиль ўтказиш пунктларида одамлар, транспорт воситалари ва юкларни ўтказиш амалга оширилмайди”, – дейилади Давлат даромадлари қўмитаси хабарида.

Вазирлик, шунингдек, Қозоғистон-Хитой чегарасидаги темир йўл назорат пунктлари одатдагидек ишлашда давом этишини қўшимча қилди.

Ташувчилар ва чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган ҳар бир киши ўрнатилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда ўз йўналишини олдиндан режалаштириши сўралади.

Сўнгги хабарлар