Хитой базавий кредит ставкасини пасайтирди
BEIJING. Kazinform - Душанба куни Хитой базавий ставкасини 25 базавий пунктга пасайтирди. Бу чора-тадбирлар, молиявий таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Хитой иқтисодиётининг ўсишига замин яратади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Банклараро молия миллий маркази маълумотларига кўра, бир йил муддатга базавий ставка (LPR) аввалги 3,35 фоизлик қийматдан 3,1 фоизга, беш йилдан ортиқ муддатга LPR ставкаси эса 3,6% гача (илгари 3,85%)пасайтирилди.
Бу пасайиш жорий йилдаги учинчи ва энг муҳими бўлди.
- Ставкани ўзгартириш, бир қатор юқори сифатли ривожланиш чоралари билан бир қаторда, умуман иқтисодиётнинг барқарор ўсишига ёрдам беради, - дея Global Times нашри Шанхайда жойлашган E-house China тадқиқот институти вице-президенти Ян Юэцзиннинг сўзларидан иқтибос келтиради.
Унинг сўзларига кўра, кўчмас мулк сектори учун ставканинг пасайиши уй-жой сотиб олиш харажатларини сезиларли даражада камайтиради ва ойлик тўловлар бўйича босимни пасайтиради.
Муаллиф: Руслан Сулейменов