Хитой банкининг собиқ раиси ўлим жазосига ҳукм қилинди

BEIJING. Kazinform - Хитой банкининг собиқ раиси Лю Ляньгэ сешанба куни пора олиш ва ноқонуний кредитлар берганликда айбланиб, икки йилдан сўнг ижро қилиниши шарти билан ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Xinhua агентлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Хитой банкининг собиқ раиси ўлим жазосига ҳукм қилинди
Фото: Xinhua

Унга кўра, Шаньдун провинцияси Цзинань шаҳри халқ суди Лю Ляньгэ қарийб 16,8 миллион доллар пора олишда айбдор деб топди.

Суд 2010 йилдан 2023 йилгача Лю Ляньгэ турли лавозимларда, жумладан, Хитой Экспорт-импорт банки ва Хитой Банкида юқори лавозимларни эгаллаб, ўз мансаб ваколатларини учинчи шахслар манфаатларини кўзлаб суиистеъмол қилгани, кредит маблағлари, лойиҳа ҳамкорлиги ва кадрларни тайинлаш каби масалаларда уларга ёрдам бергани ва пора олганини аниқланган.

Бундан ташқари, судланувчи қонунни бузган ҳолда, зарур талабларга жавоб бермайдиган компанияларга умумий қиймати 3,32 миллиард юандан ортиқ кредитлар беришга ёрдам бергани, бунинг натижасида асосий қарз 190,7 миллион юандан ошгани аниқланди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар