Хитой австралиялик ёзувчини ўлим жазосига ҳукм қилди

ASTANА. Кazinform - Пекин суди Хитойда ҳибсга олинган австралиялик ёзувчи Ян Хэнцзюнни жосусликда айблаб, шартли ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Австралия ташқи ишлар вазири Пенни Вонг маълум қилди, дея хабар беради SBS телеканали.

Хитой австралиялик ёзувчини ўлим жазосига ҳукм қилди
Фото: Kazinform

"Бу қарор Австралия ҳукуматини хавотирга солди", - деди Вонг Канберрада журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, агар Ян белгиланган вақт ичида оғир жиноят қилмаган бўлса, икки йилдан сўнг ўлим жазоси умрбод қамоқ жазосига алмаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Хэнцзюн Хитойда туғилган ва Австралия фуқаролигига эга. 2019 йилда ҳибсга олинишидан олдин у Нью-Йоркда ишлаган. У Гуанчжоу аэропортида ҳибсга олинган ва жосусликда айбланган. Хитой расмийлари иш тафсилотларини ошкор қилмади ва айбловларнинг аниқ моҳияти ҳалигача номаълум.

Ёзувчи бу айбловларни рад этди. Унинг оиласи ёзувчи ҳибсга олинганидан сўнг унинг соғлиғи ёмонлашганини айтиб, Хитой расмийларини уни “қийноққа солишда” айбламоқда.

Академик, блогер ва ёзувчи Ян Хэнцзюн Хитой ҳукуматини инсон ҳуқуқларини бузаётганликда танқид қилди.

Австралиянинг Хитойдаги элчиси аввалроқ Пекинни ёзувчини ўзбошимчалик билан ҳибсга олишда айблаган, унинг тарафдорлари буни “сиёсий сабабларга кўра таъқиб” деб аташган.

Сўнгги хабарлар