Хитой авиакомпанияси Қозоғистонга мунтазам парвозларни йўлга қўяди

2024 йил 25 январдан «China Southern Airlines» авиакомпанияси Алмати-Пекин йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform Фуқаро авиацияси қўмитасига таяниб.

самолет
Фото: pixabay.com

- Авиакомпания 650 дан ортиқ самолёт паркига эга (А319/320/321/330/350, Б737/777/787, ARJ21, C919) ва Хитой ва дунёнинг 230 дан ортиқ шаҳарларига парвоз қилади. Парвозлар янги “Пекин Дасин халқаро аэропорти”дан ҳафтасига 3 марта (сешанба, пайшанба ва шанба кунлари) Airbus-А320 самолётларида амалга оширилади”, - дейилади хабарда.

"Пекин Дасин халқаро аэропорти" дунёдаги энг йирик аэропортлардан бири бўлиб, Хитой пойтахти Пекиннинг Дасин туманида жойлашган. Пекин марказигача бўлган масофа 46 км. 2019 йил 25 сентябрда очилган. Аэропортда 4 та учиш-қўниш йўлаги мавжуд.

2022 йилда аэропортнинг ўтказиш қобилияти йилига 45 миллион йўловчини ташкил этади. 2025 йилга бориб йўловчи ташиш имкониятини 72 миллион йўловчига, келажакда эса йилига 100 миллион йўловчига етказиш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар