Хитой Apple маҳсулотларидан воз кечмоқда

Яқин вақтгача Apple ва Хитой ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилди – компания ишлаб чиқаришни фаол ривожлантирди ва Хитой бозори эҳтиёжларини қондириш учун ҳамма нарсани қилди, Хитой ҳукумати эса иш ўринлари ва солиқларни олди. Оддий истеъмолчилар энг сўнгги Apple маҳсулотларини олишга ҳаракат қилишди. Энди эса аксинча – Bloombergнинг ёзишича, бутун Хитой бўйлаб компаниялар ўз ходимларидан Apple iPhoneларини (ва хорижий брендларнинг бошқа гаджетларини) ишга олиб келмасликни сўрамоқда, деб хабар бради Kazinform.

Хитой Apple маҳсулотларидан воз кечмоқда
Фото: bloomberg.com

Бу жараён 10 йилдан бери давом этмоқда – Хитой давлат ташкилотларига талаблар қўйиш орқали хорижий технологияларга қарамлигини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Bloomberg агентлигига кўра, сўнгги бир ой ичида икки йирик давлат идораси ўз ходимларидан маҳаллий гаджет брендларига ўтишни талаб қилувчи ҳужжатни қабул қилган.

Компаниялар iPhone ва бошқа Apple маҳсулотларини тақиқловчи ўз қоидалари ва кўрсатмаларини чиқармоқда.

Қизиғи шундаки, бу жараён айниқса тез амалга оширилаётган ҳудудлардан бири Хэбэй провинцияси бўлиб, у ерда дунёдаги энг йирик iPhone ишлаб чиқарувчи завод жойлашган.

“Албатта, Apple раҳбарияти бу ҳолатдан хабардор. Лекин ҳеч нарса қилиш мумкин эмас. Энди Хитой ва Apple компанияларининг йўллари денгиздаги кемалар каби ажралиши аниқ”, – деб ёзади нашр.

Сўнгги хабарлар