08:53, 12 Апрель 2025 | GMT +5
Хитой АҚШ товарларига божларни 125 фоизга оширди
BEIJING. Kazinform – АҚШ божларига жавобан Хитой 12 апрелдан бошлаб АҚШ товарларига божларни 84 фоиздан 125 фоизга оширади. Бу ҳақда ХХР Давлат кенгашининг тариф қўмитаси маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

"Вашингтоннинг Хитой маҳсулотларига нисбатан ўта юқори тарифлари "халқаро савдо-иқтисодий қоидаларни, асосий иқтисодий қонунларни ва соғлом фикрни бузади ва бир томонлама қўрқитиш ва мажбурлаш ҳаракатидир", – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй АҚШнинг Хитой товарларига импорт божлари 125 фоиз эмас, 145 фоиз бўлишини маълум қилган эди.