20:15, 17 Январь 2024 | GMT +5
Хитой аҳолиси кетма-кет иккинчи йил камаймоқда

Хитой Халқ Республикаси Давлат статистика бошқармаси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 2023 йилда Хитой аҳолиси 1 миллиард 409 миллион кишини ташкил этди, бу 2022 йилга нисбатан 2,08 миллион кишига кам.
Қайд этилишича, пасайиш кетма-кет иккинчи йил содир бўлмоқда.
Шундай қилиб, Хитой аҳолиси 1960 йиллар бошидаги қурғоқчилик ва очарчиликдан кейин биринчи марта 2022 йилда камайди.
2023 йилда Хитойда 9,56 миллион янги туғилган чақалоқ ва 11,1 миллион ўлим қайд этилган.
Туғилиш даражаси миллий рекордлар 1949 йилда бошланганидан бери энг паст даражага тушиб, 6,39 промиллени ташкил қилди. Хитойда туғилиш даражаси 2022 йилда 6,77 промиллега камайди.