Хитой 30 октябрь куни «Шэньчжоу-19» космик кемасини учиради

BEIJING. Kazinform - Хитой чоршанба куни «Шэньчжоу-19» бошқариладиган космик кемасини Цзюцюань космодромидан учиради. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикасининг бошқариладиган космик парвозлар дастури раҳбарияти маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Хитой 30 октябрь куни «Шэньчжоу-19» космик кемасини учиради
Фото: CASC

Учта тайконавтдан иборат «Шэньчжоу-19» кемаси станцияда 2025 йил апрель охири ёки май ойининг бошигача қолади.

Орбитада «Шэньчжоу-19» экипажи «Тяньчжоу-8» юк космик кемасининг станцияга туташувини кузатади ва бошқариладиган «Шэньчжоу-20» космик кемаси экипажи билан учрашади.

Олти ойдан бери орбитада бўлган «Шэньчжоу-18» экипажи парвоз муддати тугагандан сўнг 4 ноябрь куни Ерга қайтади.

 

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар