Хитой 3 ёшдан ошган болаларни коронавирусга қарши эмлашни бошлайди

TAIPEI. Kazinform - Хитой 3 ёшдан ошган болаларни коронавирусга қарши эмлашни бошлайди. Мамлакат Ҳукумати инфекция тарқалишининг олдини олиш учун бошқа сиёсат юрита олмади. Бугунги кунда Хитой аҳолисининг 76 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган, дея хабар беради Kazinform APга таяниб.
None
None

Хитой коронавирусга қарши вакцинани эрта ёшдаги болаларга жорий этган сонли давлатлардан биридир. Масалан, Куба икки ёшли болаларда эмлашни бошлаган. А)Ш ва Европанинг кўплаб мамлакатлари 12 ёшдан ошган болалар учун COVID-19 вакцинасини тасдиқлади. АҚШ болаларни беш ёшдан бошлаб эмлашни кўриб чиқмоқда.

Хитойнинг беш провинциясида маҳаллий ҳокимият вакиллари 3 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни эмлаш кераклигини айтишмоқда. Ушбу чора Хитойнинг айрим ҳудудларида янги қатъий чоралар жорий этилиши муносабати билан кўрилмоқда.

Иқтисодиёт туризм билан бевосита боғлиқ.Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинциясида КВИ кучайиши сабабли барча сайёҳлик объектлари ёпилди. 1,4 миллиард аҳолига эга мамлакатда 1,07 млрд одам коронавирусга қарши эмланган.

Ҳукумат саёҳатчилар орасида коронавируснинг дельта штамми тарқалишидан хавотирда. Хорижлик мухлислар Пекинда 2022 йилги қишки Олимпиадада қатнаша олмаслиги мумкин.

Хитойда кенг қўлланиладиган Sinopharm ва Sinovac вакциналари вирус тарқалиши ва касалликнинг оғир шаклларининг олдини олишга ёрдам бериши исботланган.

Хубэй, Фуцзянь ва Хайнань провинциялари, шунингдек, Чжецзянь ва Хунань провинцияларининг алоҳида шаҳарлари эмлаш бўйича янги талабларни эълон қилди. Июн ойида Хитой 3 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар учун Пекин Биологик маҳсулотлар институтидан иккита вакцинани - Sinopharm ва Sinovacни тасдиқлади. Бироқ, эмлаш 12 ёшдан ошган болалар учун чекланган. Aвгуст ойида тартибга солувчилар Ухань Биологик маҳсулотлар институти томонидан ишлаб чиқилган яна бир Sinopharm вакцинасини тасдиқладилар. Хитойда болалар учун вакциналар тасдиқланганидан кейин хорижий ҳукуматлар ўз мамлакатларида болаларни эмлашни бошладилар. Камбоджа 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни Sinovac ва Sinopharm вакциналари билан, Чили 6 ёшдан ошган болаларни ва Аргенина 3 ёшдан ошган болаларни эмлашни бошлади.

Хитой ТИВ маълумотларига кўра, мамлакат 1,2 млрд доза вакцина юборган.


Сўнгги хабарлар