Хитой 2024 йилда электр энергияси ишлаб чиқаришни оширди
ASTANA. Kazinform - Хитой Халқ Республикаси Давлат статистика бошқармаси (ДСБ) маълумотларига кўра, 2024 йилда Хитойда иссиқлик электр станцияларининг электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улуши қарийб 60 фоизни ташкил этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

2024 йил охирида иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқариш 6,344 триллион кВт/соатни (+1,5%) ташкил этди.
Умуман олганда, Хитойда ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 2024 йил охирида 4,6 фоизга ўсиш билан 9,418 триллион кВт/соатга етди.
ГЭСларда– 1,27 трлн кВт/соат (+10,7%), АЭСларида – 444,9 млрд кВт/соат (+2,7%), қуёш электр станцияларида – 419 млрд кВт/соат (+28,2%), шамолда – 936 млрд. кВт/соат (+11,1%) ишлаб чиқарди.
2024 йилда Хитойда электр энергияси истеъмоли 6,8 фоизга ўсиши кузатилган. Йил давомида умумий кўрсаткич 9,85 триллион кВт/соатни ташкил этди.