Хитой 2024 йилда 6,41 миллион автомобиль экспорт қилди
ASTANА. Кazinform – 2024 йилда Хитой жами 6,41 миллион дона автомобиль экспорт қилди, экспорт 23 фоизга ўсди. Буни Хитой йўловчи автомобиллари ассоциацияси (CPCA) маълумотлари тасдиқлайди.

Синьхуа ахборот агентлиги келтирган саноат маълумотларига кўра, Хитой автомобилларини импорт қилувчи етакчи ўнталикка Россия, Мексика, Бирлашган Араб Амирликлари, Бельгия, Саудия Арабистони, Бразилия, Буюк Британия, Австралия, Филиппин ва Туркия киради.
2024 йилда Хитойдан Россияга 1 миллион 157 минг 988 дона автомобиль етказиб берилди, бу Хитой автомобилларининг иккинчи экспорт бозори (445 минг 6 дона) Мексикага етказиб берилганидан деярли икки баробар кўпдир.
2024 йилда янги электромобилларнинг умумий экспорт ҳажми 2,01 миллион донани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 12 фоизга кўпдир.
CPCA маълумотларига кўра, Хитой 2025 йил январь ойида 380 000 та йўловчи автомобилини экспорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан 3% га кўп, NEV умумий ҳажмнинг 36% ни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг валюта захиралари 3,21 триллион долларгача ошгани ҳақида хабар берган эдик.