Ҳиндистонлик тадбиркор Ратан Тата бутун бойлигини итига васият қилди

ASTANA. Kazinform – 9 октябрь куни 86 ёшида вафот этган ҳиндистонлик тадбиркор Ратан Навал Тата ўзининг итига, шунингдек, ходимларига 91 миллион фунт стерлинг (118,1 миллион доллар) деб баҳоланган бойлигини васият қилди, деб ёзади The Times.

Ратан Тата
Фото: The Times

Ҳеч қачон уйланмаган ва фарзанд кўрмаган Тата ўзининг севимли уй ҳайвонига доимий ғамхўрлик қилишни сўради.

Ходимлардан ташқари, Татанинг васиятномада кўрсатилган акаси ва сингиллари мулкнинг бир қисмини олади. Тадбиркорнинг яқин дўсти Суҳел Сетнинг айтишича, Ратан Тата ошпаз ва официантга доим ҳурмат билан муносабатда бўлган ва уларни тез-тез бир дастурхонга таклиф қилган.

2018 йилда Тата касал ити билан бирга бщлиш учун Букингем саройига боришдан бош тортди. Бу ҳаракат ўша пайтдаги шаҳзода Чарльз, ҳозирги қирол Чарльз III ни ҳайратда қолдирди, у Татани "ҳақиқий эркак" деб атаган.

Ратан Навал Тата 1937 йил 28 декабрда Бомбейда туғилган ва йиллар давомида Tetley Tea, Corus Steel ва Jaguar Land Rover брендларини сотиб олган йирик Tata Group компаниясини бошқарган.

Сўнгги хабарлар