Ҳиндистондаги табиий офатда 35 киши ҳалок бўлди
Кучли ёмғирлар қатор округларга ёғди, пасттекисликларни сув босди, автомобиль ва темир йўл транспортини тўхтатди.
Штат бош котиби Шив Дас Минанинг сўзларига кўра, жами 35 киши ҳалок бўлган. Унинг қайд этишича, ҳозирда жабрланган ҳудудларда қутқарув операцияси якунланган ва асосий эътибор асосий хизматларни тиклашга қаратилган.
“175 га яқин аҳоли пунктларида йўллар бузилган, 140 тасида таъмирлаш ишлари якунланган. Қолганларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Сув таъминоти каби бошқа хизматлар ҳам тикланмоқда. Биз сув таъминоти тизими бутунлай вайрон бўлган жойларга цистерналарда сув етказиб беришни ташкил қилдик”, — деди расмий.
50 мингга яқин одам сув босган ҳудудлардан хавфсизроқ жойларга эвакуация қилинди. Тошқин ва кучли ёмғир 3700 кулба ва 170 доимий уйга зарар етказди. Бундан ташқари, 183 минг гектар экин майдонлари сув остида қолган. Ҳукумат гуруҳлари зарарни баҳоламоқда.
Тамилнадудаги сув тошқинлари вазиятни янада мураккаблаштирди, чунки штат шу ой бошида Ченнай ва унга яқин учта округни қамраб олган "Мичаунг" циклони оқибатларини бартараф этиш учун курашмоқда.