Ҳиндистонда уй деворининг қулаши оқибатида 9 нафар бола ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform - Якшанба куни Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги Мадхья-Прадеш штатида ҳиндларнинг диний тадбири чоғида девор қулаши оқибатида камида тўққиз бола ҳалок бўлди, яна бир нечтаси жароҳат олди, дея хабар беради Kazinform ахборот агентлиги Xinhua агентлигига таяниб.
Мадхья-Прадеш штати пойтахти Бҳопалдан 205 км шимоли-шарқда жойлашган Сагар округидаги Шоҳпур қишлоғида девор қулаб тушди.
— Бугун Шоҳпур ибодатхонаси яқинида содир бўлган фожиали ҳодисада девор қулаши оқибатида 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган тўққиз нафар бола ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳат олди. Одамлар ибодатхонага диний маросим ўтказиш учун тўпланган эди, ибодахона ёнидаги уйнинг девори уларнинг устига қулаб тушди, - деди полиция вакили. - Кучли ёмғир давом этаётган муссон мавсумида 50 йиллик уйни вайрон қилди.
Воқеа содир бўлганидан сўнг, ҳукумат қутқарув ишларини олиб бориш ва вайроналар остидан жасадларни олиб чиқиш учун воқеа жойига офат оқибатларини бартараф этиш ходимлари ва полицияни жўнатган.
Жароҳатланган болалар касалхонага юборилган.
Шанба куни ҳам штатнинг Рева туманида девор қулаши оқибатида тўрт нафар бола ҳалок бўлди. Беш ёшдан етти ёшгача бўлган болалар мактабдан қайтаётганларида девор қулаб тушган. Девори қулаган уй эгалари ҳибсга олинди.
Материални Кazinform ахборот ҳамкори Xinhua агентлиги тақдим этган.