Ҳиндистонда қулаган туннель остида қолган бир неча ишчи касал бўлиб қолди

Ҳиндистонда туннел қулаши
Фото: Midjourney

Ҳиндистон шимолида қулаган йўл туннелида вайроналар остида қолиб кетган бир неча ишчи касал бўлиб қолди. Расмийларнинг хабар беришича қутқарув операцияси тўртинчи кун давом этмоқда, дея хабар беради Kazinform агентлиги APга таяниб.

Қутқарув гуруҳлари ишчиларга етиб бориш учун вайроналар орасидан туйнук очишга ва гидравликдомкрат ёрдамида қувур киргизишга ҳаракат қиляпти. Икки қутқарувчи иш вақтида енгил тан жароҳати олгани хабар қилинган. Давлат автомобиль йўллари департаменти бу жараён кутилганидан секинроқ эканини айтди. Яна бир кучли бурғулаш машинаси Нью-Деҳлидан ҳаво йўли орқали олиб келинди.

Аввал хабар қилинганидек, қутқарув ишларига федерал ва штат офат оқибатларини бартараф этиш агентликларининг 200 га яқин қутқарувчилари жалб этилган.

Бурғилаш ускуналари ва экскаваторлар жалб этилган. Ҳодиса якшанба куни Уттаракхандда содир бўлган. Қайд этилишича, туннель кўчкилар натижасида қулаб тушган.

Вайроналар остида қолган ишчиларнинг яқинлари операциянинг боришини диққат билан кузатиб боряпти. Қутқарувчилар қолиб кетган ишчилар билан рация орқали алоқа ўрнатган. Улар ҳамма хавфсиз эканлиги ҳақида хабар берди.

Ишчиларга сув, кислород ва озгина озиқ-овқат етказиб беришга эришилди.

Туннелда қолиб кетган ишчиларнинг аксарияти Ҳиндистоннинг турли бурчакларидан келган меҳнат муҳожирлардир.

Судья Абҳишек Руҳелнинг сўзларига кўра, баъзи ишчилар иситма ва танадаги оғриқ ҳақида хабарлар юборган. Дори-дармонлар ишчиларга аввал сув ва озиқ-овқат етказиб бериш учун ётқизилган қувурлар орқали етказилган.

Сўнгги хабарлар
telegram