09:48, 23 Ноябрь 2023 | GMT +5
Ҳиндистонда қулаган туннель: 41 кишини қутқариш йўлининг ярми қазилган
“Қутқарувчилар 32 метрни тозалашди, бироқ уларни қутқариш учун 60 метрни бурғулаш керак”, – деди қутқарув операциясига раҳбарлик қилаётган Дипак Патил.
Шу билан бирга, сешанба куни туннель ичида олинган сурат пайдо бўлди. Суратда оқ ва сариқ каска кийган ишчилар тор жойда туриб, тиббий эндоскопия камераси ёрдамида қутқарувчилар билан ишлаётгани тасвирланган.
Ҳимолой ҳудудида бурғулаш қийинлиги туфайли одамларни қутқариш ҳам кечиктирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 12 ноябрь куни Уттурахонда қурилиш вақтида қулаб тушган туннелда 41 ишчи қолиб кетган эди. Тез орада одамлар билан алоқа ўрнатилди ва ўша пайтдан бери улар кислород, озиқ-овқат ва сув билан таъминланмоқда.