Ҳиндистонда ишчи 19,22 каратли олмос топиб олди

ASTANA. Kazinform - Ҳиндистонда йирик қарзга ботган ишчи 19,22 каратли олмос топиб олди. Топилманинг қиймати қарийб юз минг долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

алмаз
Фото: NDTV

“Тош жуда зўр товланарди, мен олмос топганимни дарҳол тушундим”, – дейди 40 ёшда омади кулган Ражу Гауд журналистларга.

Мухбирлар таъкидлашича, Гауд ҳукуматга тегишли конни ижарага олган эди. Ерга ишлов бераётганда у қимматбаҳо тошни топиб олган ва укаси билан бирга давлатга топширган. Энди олмос ким ошди савдосида сотилиб, тушган пулнинг салмоқли қисми ака-укага қайтарилади.

Сўнгги хабарлар