Ҳиндистонда иккита поезд тўқнашиб кетди ва 15 киши ҳалок бўлди

Темір жол апаты
Фото: Avesta

ASTANA. Kazinform – Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида йўловчи поездининг юк поезди билан тўқнашиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда PTI агентлиги хабар берди, деб ёзади ТАСС ахборот агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида ҳайдовчилардан бири ҳам бўлган. Яна 60 киши жароҳатланган. Аввалроқ 5 киши ҳалок бўлгани, 20 дан ортиқ киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

Маҳаллий полиция матбуот котиби Абхишек Рой журналистларга “вазият ўта оғир” эканини айтди.

Поездлар маҳаллий вақт билан соат 09:00 атрофида тўқнашган. Маълумки, Рангапани станцияси яқинида юк поезди тезюрар поезд билан тўқнашиб кетган. Воқеа сабаблари аниқланмоқда.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

“Мен расмийлар билан вазиятни муҳокама қилдим. Қутқарув ишлари жабрланганларга ёрдам беришда давом этади. Темир йўл вазири Ашвини Вайшнав ҳалокат жойига кетмоқда”, – деди Моди ўзининг Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter).

Сўнгги хабарлар